Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чироқчи тумани мактабгача таълим бўлимининг Damas машинаси МИБ томонидан хатлаб қўйилди
Чироқчи тумани мактабгача таълим бўлимининг Damas машинаси солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланмагани учун МИБ томонидан хатлаб қўйилган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБ Чироқчи туман бўлими иш юритувида Чироқчи туман мактабгача таълим бўлимидан 9 миллион 618,5 минг сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Қайд этилишича, МИБ давлат ижрочиси томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, Чироқчи тумани МТБ қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаган.
Шу сабабли, жорий йил 15 ноябрь куни қарздор ташкилотга тегишли бўлган Damas машинаси МИБ ходимлари томонидан хатланган.
МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизматининг таъкидлашича, 15 ноябр куни Чироқчи тумани миқёсида 3 миллиард 11,7 миллион сўмлик 77 та солиқ ижро ҳужжатлари юзасидан 15 та қарздорга тегишли мол-мулклар хатланган.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:15 / 28.02.2026