Ўзбекистон | 09:15 / 18.11.2021
7200
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Яқин Шарқ давлатлари фуқароларининг Беларусга авиатранзитини вақтинча чеклайди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Яқин Шарқнинг айрим давлатлари ва Афғонистон фуқароларининг Беларусга авиатранзитини вақтинча чеклайди. Бу ҳақда« РИА Новости» «Узавиация»даги манбасига таяниб ёзмоқда.

«17 ноябрдан бошлаб Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон орқали Беларусга транзитни амалга ошириши вақтинча чекланади», деган нашр манбаси. Унинг айтишича, авиакомпаниялар Ўзбекистон орқали амалга ошириладиган транзит рейсларда ушбу чекловни эътиборга олган ҳолда чипта сотишни ташкил этиши лозим.

Чеклов дипломатик паспорт вакиллари ва Беларусда яшаш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар учун амал қилмайди.

Бир неча ҳафтадан буён Беларусь ва Польша чегарасида асосан Яқин Шарқ мамлакати фуқароларидан иборат қочоқлар Беларусь ҳудудидан Европа Иттифоқига ўтишга уриниб тартибсизликларни келтириб чиқармоқда. Шу сабаб қатор авиакомпаниялар, хусусан, Turkish Airlines Минскка амалга ошираётган рейсларида Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларини вақтинча қабул қилмаяпти. Суриянинг Cham Wings авиакомпанияси эса Беларусга парвозларни вақтинча тўхтатган.

Мавзуга оид