Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку Озарбойжон ва Арманистон раҳбарларининг Брюсселда учрашув ўтказишига рози бўлди
Еврокенгаш раҳбари Шарл Мишел Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан Брюсселда учрашув ўтказиш тўғрисида келишувга эришган.
Фото: AP
Озарбойжон ЕИнинг Брюсселда Озарбойжон ва Арманистон раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берди. Бу ҳақда Озарбойжон ТИВга таяниб ТАСС хабар қилмоқда.
“Озарбойжон томони сиёсий мулоқот учун ҳамиша очиқ ва бундай мулоқотларга ижобий ёндашади. Шу жиҳатдан Озарбойжон томони Европа кенгаши раисининг ЕИ воситачилигида икки мамлакат раҳбарлари учрашувини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берди”, – дейилади республика ТИВ хабарида.
Жума куни Еврокенгаш раҳбари Шарл Мишел Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан 15 декабрь куни Брюсселда учрашув ўтказиш тўғрисида келишувга эришгани маълум қилинди.
Еврокенгаш баёнотида айтилишича, икки мамлакат раҳбарлари “Шарқий ҳамкорлик” саммитида “минтақадаги вазият ва Жанубий Кавказда барқарор ва фаровонлик бўлиши учун кескинликни бартараф қилиш йўлларини муҳокама қилади”.
Мавзуга оид
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
22:26 / 20.04.2026
Арманистонда 10 тоннага яқин Nestle болалар озуқаси йўқ қилинди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:05 / 14.03.2026