Жаҳон | 16:15 / 20.11.2021
6896
3 дақиқада ўқилади

«Kickstart» схемаси: юз минглаб ишсиз ёшлар ишли бўлди

Ўтган йил Буюк Британия ишсиз ёшларга иш топишига ёрдам берувчи схемани ишга туширди. Бу дастур орқали ҳукумат ёшларга иш топишда кўмак беради.

Фото: chicagometal.com

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳукуматнинг 2 миллиард фунт стерлинглик «Kickstart» дастури доирасида 100 мингдан ортиқ ёшлар янги лавозимларни эгаллашга киришган. Бу ҳақда BBC нашри ёзмоқда.

2020 йил сентабр ойида бошланган дастур узоқ муддатли ишсизлик хавфи остидаги ёшларга қаратилган. Бироқ, пул 250 минг ўринга ажратилган. Ҳукуматдаги вазирлар энди иш берувчиларни дастур жорий йилнинг 17 декабрида тугагунига қадар иш таклифларини беришга чақирмоқда.

«100 000 балл билан биз охирги босқичдамиз. Мен иш берувчилар ва ёшларни ушбу имкониятдан фойдаланишга ундайман», — деди меҳнат ва пенсиялар бўйича котиб Тереза Коффи.

Тереза Коффи. Фото: breakingnewstoday.co.uk

Ушбу схема бўйича корхоналар «Kickstart» учун жой яратиш мақсадида Меҳнат ва пенсиялар департаментига (DWP) мурожаат қилади, кейинчалик уларнинг мувофиқлиги текширилади.

16 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар ўзларининг бандликка кўмаклашиш марказларидаги мураббийлари томонидан лавозимларга тайинланади. Кейин улар потенциал иш берувчи билан суҳбатдан ўтади ва уларни ишга олиш ёки олмаслик ҳақида қарор қабул қилинади.

Ҳар бир ёшнинг муваффақиятли ишга жойлашиши учун ҳукумат ҳафтасига 25 соат учун 6 ой давомида энг кам иш ҳақи миқдорида пул тўлайди. Харажатларни қоплаш ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам бериш учун ҳар бир иш ўрни учун қўшимча 1 500 фунт-стерлинг миқдорида грант мавжуд.

«Kickstart» схемаси биринчи марта ўтган йили канцлер Риши Сунакнинг баёнотида қайд этилди. Дастлаб уни амалга ошириш секин кечди, чунки коронавирус билан боғлиқ чекловлар кўплаб ёшларнинг иш бошлашини қийинлаштирди, аммо иқтисод тикланиши билан жараён фаоллашди.

Риши Сунак. Фото: thesun.co.uk

DWP маълумотларига кўра, сўнгги бир ой давомида ҳар ҳафтада ўртача 3400 дан ортиқ ёшлар «Kickstart» дастурини бошлаган. Ушбу схемада иштирок этувчи иш берувчилар орасида Yorkshire Water, Pinewood Studios, JD Sports, English Football League Trust va SeaGrown компаниялари бор.

«Келажакдаги муваффақиятимиз ёшларимизга боғлиқ, шунинг учун биз уларга ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун зарур бўлган кўникма, тажриба ва имкониятларни бериш учун «Kickstart» схемасини жорий қилдик.

Мен бу схема одамлар ҳаётини қандай ўзгартирганини ўз кўзим билан кўрдим, шунинг учун 100 минг нафар ёшлар «Kickstart»ни бошлаганидан фахрланаман. Бу схема пандемиядан чиққанимиздан кейин ҳам ёшларга ёрдам беришда давом этмоқда», — дейди жаноб Сунак.

Мавзуга оид