Польша сенати спикери ичида портловчи модда бўлган жўнатма олди
Қайд этилишича, жўнатма парламентга келганидан сўнг оддий текширув тизимидан ўтказилган ва текширув давомида унинг ичида Сенат спикерига нисбатан таҳдидлар ва номаълум модда борлиги маълум бўлган.
Польша сенати спикери Томаш Гродзкий ичида таҳдидли мактуб ва портловчи модда бўлган жўнатма олди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Сенатга менинг номимга жўнатма келди – ўлдириш билан таҳдид қилинган мактуб ва портловчи модда. Жўнатмани масъул хизматлар қабул қилиб олди. Улар айбдорни тезда тутишади деган умиддаман”, - деб ёзди Гродзкий.
Сенат ахборот хизматининг хабарига кўра, жўнатма парламентга келганидан сўнг оддий текширув тизимидан ўтказилган ва текширув давомида унинг ичида Сенат спикерига нисбатан таҳдидлар ва номаълум модда борлиги маълум бўлган.
Жўнатмани текширган давлат қўриқлаш хизмати унинг ичида портловчи модда бўлганини тасдиқлади.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича полиция суриштирув олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 29.05.2023
Польша 1 июндан Россия ва Беларус юк машиналари учун чегарасини ёпди
12:24 / 26.12.2022
Польша Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
07:53 / 02.12.2022
Владимир Норов Польшага ташриф буюрди
14:25 / 31.07.2022