Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ҳукумати коронавируснинг «яшин тезлигида» тарқалаётган тўлқини ҳақида огоҳлантирди
13 ноябрь куни бир суткада 9458 бемор аниқланган бўлса, 20 ноябрь куни 17 153 кишида инфекция аниқланган.
Фото: AFP
Францияда коронавируснинг бешинчи тўлқини «яшин тезлигида» бошланди, деди ҳукумат вакили Габриэл Аттал.
Унинг таъкидлашича, касалланишлар сони бир ҳафтада қарийб 80 фоизга ўсган.
20 minutes порталининг ёзишича, 13 ноябрь куни бир суткада 9458 бемор аниқланган бўлса, 20 ноябрь куни 17 153 кишида инфекция аниқланган. Илгари бундай ўсиш уч ҳафтада кузатилганди.
«Касаллик юқтиришлар тез ўсаётганини кўряпмиз, аммо Францияда вакцинация ҳам кенг миқёсда олиб борилмоқда», — деди ҳукумат вакили.
Аввалроқ Австрияда душанба кунидан бошлаб тўлиқ локдаун жорий этилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:12
Мудофаа тизими, қирувчилар ва ракеталар: Киев–Париж ҳамкорлиги кучаяди
19:27 / 09.02.2026
Франциядаги қотиллик: полиция тепкини эгизаклардан қайси бири босганини тополмаяпти
21:21 / 08.02.2026
Францияда ORION 2026 ҳарбий машғулотлари бошланди
12:58 / 07.02.2026