Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга 26 минг тонна мева ва сабзавотлар етказиб берди
Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 26 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 747,4 млн долларга тенг бўлган 1,2 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон (538 минг тонна) ва Россия (341 минг тонна) етакчилик қилмоқда.
Мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган бошқа давлат қуйидагилардан иборат:
- Қирғизистон – 112 минг тонна;
- Хитой – 65 минг тонна;
- Украина – 28 минг тонна;
- Афғонистон – 26 минг тонна;
- Туркманистон – 24 минг тонна;
- Покистон – 23 минг тонна;
- Беларусь – 13 минг тонна;
- Туркия – 11 минг тонна;
- Эрон – 7,5 минг тонна;
- Озарбойжон – 7 минг тонна;
- Германия – 3,6 минг тонна;
- БАА – 3,6 минг тонна.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
11:34 / 28.04.2026