Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик бўйича битим имзоланди
Бугун, 22 ноябрь куни, Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қозоғистон мудофаа вазири, генерал-лейтенант Мурат Бектанов бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, учрашувда томонлар мудофаа соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, уни янада кучайтириш борасида фикрлар билан алмашди. Қозоғистонда бўлиб ўтган «Қалқон-2021» ҳамда Ўзбекистонда давом этаётган «Ҳамкорлик-2021» қўшма ўқувлари аҳамияти, бўлинмалар жанговар тайёргарлик масалаларига тўхталиб ўтилди.
Мулоқот давомида қардош халқлар бирдамлиги, икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари жорий ҳолати ҳамда истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик бўйича қатор тадбирларни ўз ичига олган битим имзоланди.
Ташриф давомида Қозоғистон ҳарбий делегациясининг пойтахтдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси, Мудофаа вазирлиги «Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази ва Қуролли кучлар академияси фаолияти билан танишуви ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг «Термиз» дала ўқув майдонида ўтказилаётган «Ҳамкорлик-2021» ўзбек-қозоқ ўқувларининг кузатуви режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
08:45 / 07.07.2026