Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz танқидидан кейин Амударёдаги абгор канализацияли уйларни қурган ширкатга жиноят иши очилди
Бир муддат олдин Kun.uz Амударёда фаол ёшлар ва имконияти чекланган фуқароларга берилган абгор канализацияли уйлар ҳақида сўз юритганди.
Шундан кейин орадан икки ҳафта ўтса ҳам кўп қаватли уйлардан вазият ижобий томонга ўзгармаган. Кеча #Kunuzmobilmuxbiri уйларнинг ертўласини сув босаётгани ҳақида хабар берди.
Амударё тумани ҳокимлиги юқоридаги ҳолатлар юзасидан расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, Гулзор маҳалласидаги 2 та 5 қаватли уй-жойлар 2020 йилда фойдаланишга топширилган. Мазкур уй-жойларнинг канализация тармоқлари ва локал сув тозалаш иншоотини қуриш ишлари пудратчи ташкилот “Жайхун ремонтаж строй” МЧЖ томонидан амалга оширилиши белгиланган. Бугунги кунда тармоқларни тортиш ишлари қисман бажарилиб, локал сув тозалаш иншоотини ўрнатиш ишлари якунига етказилмасдан қолган.
Ушбу ҳолат юзасидан пудратчи ташкилот “Жайхун ремонтаж строй” МЧЖ раҳбарига нисбатан Амударё тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегиши моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча қилинишича, объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиши билан кўп қаватли уй-жойлардаги канализация масаласидаги мавжуд муаммолар тўлиқ бартараф этилади.
Бундан олдин Нукусда катта йўл остидан сув отилиб чиқиши кузатилганди.
Мавзуга оид
11:15 / 13.07.2026
Тадбиркорларни қўрқитиб пул олган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
16:56 / 07.07.2026
Жиноят иши судга оширилганда ҳимоячининг фикри ҳам илова қилиниши мумкин
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
18:16 / 08.04.2026