Ўзбекистон | 07:50 / 23.11.2021
3951
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда иссиқлик таъминоти бўйича қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Гап 14 октябрда эмас, балки кейинроқ иситиш тизими ёқилган фуқаролар ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК хабар берди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 8 октябрдаги қарорига биноан жорий йил 14 октябрдан кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситилишига киришилди.

Пойтахтдаги бир қатор кўп қаватли уйларда иситиш тизимидаги камчиликлар сабаб турар жой биноларини қарорда белгиланган муддатдан кечиктириб иситиш тизимига улаш тўғрисида ХУЖМШ вакиллари томонидан далолатномалар расмийлаштирилди.

“Тошиссиққуввати” ДУК хабарига кўра, иссиқлик энергиясини ўз вақтида етказиб бермаслик сабаблари аниқлангандан сўнг уй-жойларни иситиш тизимига улаш муддатларини солиштириш, шунингдек, далолатномалар тўғри тузилганини текшириш, уларда кўрсатилган манзиллар бўйича иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар техник сабабларга кўра 2021 йил декабрь ойида амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид