Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
200га яқин меҳнат мигранти Россияда бир неча ойдан бери маош ололмаётганини айтмоқда
Kun.uz таҳририятига Россиядаги меҳнат мигрантларидан мурожаат келиб тушди. Улар бир неча ойдан бери иш ҳақи берилмаётганини таъкидлашмоқда. Қолаверса, уларнинг паспортлари ҳам олиб қўйилган, бўлиши мумкин.
Мигрантларга кўра, патентни расмийлаштириш муддатлари ҳам ўтиб кетган, аммо патентдан дарак йўқ. Улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ишга юборилганини айтишмоқда. Ишчиларга ҳафтасига 1,5 минг рублдан аванс берилмоқда. Бироқ, бир неча ойдирки, тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани таъкидланган.
Видеомурожаатда иш берувчи Смоленск вилояти, Вязма шаҳри, Комсомолская 4 манзилида жойлашган “Константа” фирмаси экани айтилади. Kun.uz мухбири билан гаплашган мигрантлардан бири шартноманинг суратини тақдим этди. Унда корхона Москва шаҳрида рўйхатдан ўтган “Ванта” масъулияти чекланган жамияти экани қайд этилган. Меҳнат мигранти корхона денгиз маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашганини маълум қилди.
Шартномада, шунингдек, унда иш ҳақига доир бандлар ҳам киритилган. Иш ҳақи 1 ойда 28 кунлик иш вақти учун 45-50 минг рубл экани ва нақд кўринишда тўланиши қайд қилинган. Шартномага мувофиқ, илк 30 кунлик иш ҳақи транспорт ва бошқа харажатлар учун ушлаб қолиниши белгиланган. Иккинчи ойдан ҳар 10 кунда иш ҳақи тўланиши таъкидланган. Қолаверса, ҳафтада 3 марта 500 рублдан аванс берилиши ҳам ёзилган.
Лекин, мигрантлар иш берувчи томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаётганини айтишгмоқда.
Kun.uz мутасадди идоралардан вазият бўйича тегишли изоҳлар кутиб қолади.
Мавзуга оид
08:45
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026