Путин, Алиев ва Пашинян уч соат давомида музокара ўтказди
Музокаралар давомида Путин ўтган бир йил ичида Тоғли Қорабоғда кўп ишлар амалга оширилгани, аммо барча масалалар ҳам ҳал қилинмаганини қайд этди.
Сочида Россия президенти Владимир Путин, Озарбойжон етакчиси Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири ўртасидаги музокаралар ниҳоясига етди, деб хабар берди “Известия”.
Хабарда айтилишича, музокаралар уч соат давом этди.
Кремль расмий вакили Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, кейинроқ давлат раҳбарларининг баёноти эълон қилинади.
Музокаралар давомида Путин ўтган бир йил ичида Тоғли Қорабоғда кўп ишлар амалга оширилгани, аммо барча масалалар ҳам ҳал қилинмаганини қайд этди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Қорабоғдаги россиялик тинчликпарвар кучлар жавобгарлиги остидаги ҳудудда вазият барқарорлигини таъкидлади.
Аммо Никол Пашинян Алиевнинг бу фикрига қўшилмади. Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон-Арманистон чегарасидаги вазият 12 майдан буён инқирозли ҳолатда қолмоқда. Озарбойжон қўшинлари Арманистон ҳудудига бостириб кирди, дея қўшимча қилди у.
Маълумот берилишича, Арманистон ва Озарбойжон раҳбарлари 15 декабрда Брюсселда икки томонлама учрашув ўтказади.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024