Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина НАТОнинг коллектив мудофаасига кирмаслиги маълум қилинди
Алянс бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, “НАТО ва унга аъзо мамлакатлар Украинага сезиларли сиёсий ва ҳарбий кўмак бермоқда”.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг алянснинг коллектив мудофаа тамойиллари Украинага татбиқ этилмаслигини, аммо НАТО мамлакатни турли йўллар билан қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Украина – НАТОнинг ҳамкори, алянс аъзоси эмас. Коллектив мудофаа тўғрисидаги 5-модда Украинага нисбатан татбиқ этилмайди”, - деди Столтенберг.
У НАТО ва унга аъзо мамлакатлар Украинага сезиларли сиёсий ва ҳарбий кўмак беришини қўшимча қилиб ўтди.
“Биз турли ҳарбий ва мудофаа имкониятлари, қурол-яроғ тақдим этяпмиз, ҳарбийларни тайёрлашда ёрдам кўрсатяпмиз”, - деди НАТО бош котиби.
Унинг сўзларига кўра, 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади.
Учрашувда НАТОнинг Россияни тийиб туриш бўйича режалари, Украина ва Қора денгиз минтақасидаги вазият, Беларусдаги мигрантлар билан боғлиқ ҳолат ҳамда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026