07:23 / 27.11.2021
14782

Бишкекда 15 ёшли ўзбекистонлик қиз фарзандли бўлди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 15 ёшли қиз болали бўлди. Маҳаллий «Kaktus Media» нашрининг ёзишича, кўзи ёриган 15 ёшли қиз Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Нашрнинг сўровига жавобан Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси Раиса Асилбашева бу маълумотни тасдиқлаган. Унинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳолатни ўрганишни бошлаб юборган. «Онага жавоб берилди, чақалоқ шифокорлар назоратида қолган», деган Асилбашева.

Ҳозирча бу воқеа ҳақида бошқа маълумот йўқ. Ўзбекистондаги расмий идоралар ҳам ҳозирча ушбу ҳолатга муносабат билдирмади. Олдинроқ Самарқандда 13 ёшли қизнинг ҳомиладор бўлиб қолгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Top