Жаҳон | 20:04 / 27.11.2021
4368
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг “омикрон” штамми Буюк Британияда ҳам қайд этилди

Аввалроқ яқинда ЖАРда бўлиб қайтган Германия фуқаросида «омикрон» штамми белгилари аниқлангани хабар қилинганди.

Фото: Shutterstock

Буюк Британияда коронавируснинг “омикрон” штамми билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид иккала ҳолат бир-бири билан боғлиқлигини айтди. 

Аввалроқ яқинда ЖАРда бўлиб қайтган Германия фуқаросида «омикрон» штамми белгилари аниқлангани хабар қилинганди.

Европада «омикрон» дастлаб 26 ноябрь куни қайд этилганди. Янги штамм биринчи бўлиб Бельгияда аниқланди.

ЖССТ маълумотига кўра, B.1.1.529 штамми илк марта 24 ноябрь куни ЖАРда аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур штаммда кўплаб мутациялар бўлиб, уларнинг айримлари хавотирга солади.

Улуғбек Акбаров
Тайёрлаган Улуғбек Акбаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид