Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги газ тўлдириш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 5 киши жароҳат олди
Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани «Варзак» маҳалла фуқаролар йиғини Кўприкбоши кўчасида жойлашган «Олтиариқ газ тўлдириш» масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда туман ҳокимининг қарорида маълумот берилди.
Маълумотда айтилишича, 2021 йил 25 ноябрь куни соат тахминан 16:42ларда Тошлоқ туман «Варзак» маҳалла фуқаролар йиғини, Кўприкбоши кўчасида жойлашган «Олтиариқ газ тўлдириш» масъулияти чекланган жамиятининг автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Натижада, ушбу шохобчада хизмат олиб бораётган ишчи хизматчилар - Қўштепа туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро М.Ё., Қува туманида яшовчилар, 1962 йил туғилган фуқаро А.А., З.Ж., 1987 йил туғилган фуқаро О.А. ҳамда Тошлоқ туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига даволаниш учун ётқизилган.
Мазкур чақнаш оқибатида автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси бино қисми зарарланмагани айтилади. Шу ҳудудда яшовчи бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, бирламчи ўрганишлар натижасида «Олтиариқ газ тўлдириш» МЧЖ автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси биноси қисмига зарар етмаганлиги аниқланган.
Туман ҳокими қарорига кўра, содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг сабабларини ўрганиш, унинг оқибатларини бартараф этиш, жабрланган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида комиссия тузилган.
Мавзуга оид
08:26
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026