Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Россиянинг Украинага қарши тажовузига халал берувчи «чоралар мажмуаси» тайёрланаётганини маълум қилди
Жо Байден мавжуд вазият бўйича АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари ва Украина билан доимий алоқада бўлиб турганини таъкидлади.
АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Украинага нисбатан тажовузкорона ҳаракатларини амалга оширишни қийинлаштирадиган чоралар мажмуаси тайёрланаётганини маълум қилди.
«Мен одамлар Путин қилиши мумкинлигидан хавфсираётган ишни амалга оширишни жуда қийинлаштирадиган ташаббуслар тўпламини жамлаяпман. Ҳозирда бу ишлаб чиқиш жараёнида», — деди Байден.
У мавжуд вазият бўйича АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари ва Украина билан доимий алоқада бўлиб турганини таъкидлади.
Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков РФ президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден онлайн музокаралар давомида қайси мавзуларда суҳбатлашишини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, президентлар «икки томонлама ишлар, халқаро кун тартиби, хусусан, Афғонистон, Ироқ, Украина, Ливия, суҳбат боришига қараб Сурияга оид масалаларни муҳокама қилади».
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026