А Серия. «Рома» «Интер»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов тўлиқ ўйнайди
Италия А Серияси 16-тури доирасида «Рома» мухлислари қаршисида «Интер»га қарши майдонга тушди.
Римда ўтган баҳснинг 15-дақиқасида Чалханўғлу ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Жеко ва Думфрис биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни йирик кўринишга келтиришди – 3:0.
Иккинчи бўлимда эса бошқа гол киритилмади ва Жозе Моуриньо жамоаси кетма-кет иккинчи учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди.
Ушбу мағлубиятдан кейин «Рома» 25 очко билан ҳозирча 5-ўринда қолган бўлса, «Интер» ғалаба эвазига очколарини 37тага етказиб, ҳозирча 2-ўринга кўтарилди.
А Серия. 16-тур.
Рома – Интер 0:3
Голлар: 0:1 – 15 Чалханўғлу, 0:2 – 24 Жеко, 0:3 – 39 Думфрис.
Рома – Руй Патрисиу, Рожер, Смоллинг, Манчини, Кумбула (Бове, 61), Винья, Мхитарян, Верету, Кристанте, Дзаньоло, Шомуродов.
Интер – Ҳанданович, Думфрис, Д`Амброзио, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 76), Перишич, Брозович, Чалханўғлу (Сенси, 83), Барелла (Видаль, 59), Корреа (Санчес, 59), Жеко (Весино, 76).
Огоҳлантиришлар: Рожер (37), Барелла (47), Манчини (63), Дзаньоло (75).
Мавзуга оид
22:57 / 04.10.2024
Элдор Шомуродов «Рома» билан янги шартнома имзолайди – Романо
12:12 / 23.04.2024
Дербида муштлашув ва четлатишлар. Италияда чемпион расман аниқ бўлди
08:17 / 30.07.2023
Ўртоқлик ўйинлари. «Бавария»да ғалаба, «Наполи» ва «Рома»дан йирик ҳисоб
22:25 / 23.07.2023