Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Явада уйғонган ҳалокатли вулқон оқибатлари — суратларда
Индонезиянинг Ява оролида жойлашган Семеру вулқони отила бошлади. Ундан чиқаётган кул ва олтингугурт атрофдаги қишлоқларга ёпирилди ва маҳаллий аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқарди. Ҳукумат тоғларда яшовчи одамларни зудлик билан эвакуация қилишга киришди.
4 декабрь куни Индонезиянинг Ява оролида мамлакатдаги 130га яқин вулқонлардан бири — Семеру вулқони фаоллаша бошлади. Вулқон отилиши оқибатида кул устуни 15 километргача баландликка кўтарилган, шу туфайли авиакомпаниялар ўз маршрутларини ўзгартиришига тўғри келган.
Ҳавога чиққан кул устуни унинг атрофидаги 11 қишлоқни қоплаб олган. Қутқарув амалиётини ҳудудда кўрувчанлик қийинлашгани электр таъминоти узилгани ва тропик ёғинлар мураккаблаштирмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 56 киши ҳалок бўлган, яна 100га яқин киши жабрланган. Шифохонага ётқизилганларнинг аксарида қайноқ лавадан куйиш асоратлари қайд этилган.
Шарқий Ява провинциясидаги Лумаджанг округидан 900дан ортиқ кишини эвакуация қилишга тўғри келган.
Juni Kriswanto / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026