Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Жиззах вилоятларида ўқишга киритишини айтиб пул олган шахслар ушланди
Тошкент ва Жиззах вилоятларида ўқишга киритишини айтиб фуқароларнинг пулини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Тошкент давлат аграр университети ассистенти Р.Г. фуқаро Ф.дан унинг укаси У.ни танишлари орқали Тошкент давлат техника университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 3 минг доллар эвазига фуқаро Д.Б. фуқаро Ф.ни Қозоғистонда жойлашган ОТМдаги ўқишини Қибрайда жойлашган “ISFT” — Халқаро молия ва технологиялар хусусий институтига кўчириб беришни келишиб, шундан 2 700 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026