Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда кучли бўрон содир бўлди
Маълумотларга кўра, уйларнинг томлари учиб кетган, айрим жойларда уйларни сув босган.
Анталияда бўрон содир бўлиши оқибатида дарахтлар ағдарилди, деб хабар бермоқда Haber Türk.
“Тезлиги соатига 123 километрга етган бўрон оқибатида кўплаб дарахтлар ағдарилди. Кўняалти пляжида улкан тўлқинлар ҳосил бўлди, Анталия аэропортида авиақатновлар тўхтатилди”, – дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, уйларнинг томлари учиб кетган, айрим жойларда уйларни сув босган.
Мамлакат ғарби ва жануби-ғарбидаги провинцияларда ҳам ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда.
Туркия метеорология бошқармасининг маълумотига кўра, Анталия, Муғла, Бурдур, Испарта, Айдин, Измир ва Баликесирда хавфнинг сариқ даражаси эълон қилинган.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026