Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бюджети ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати эълон қилинди
Президентнинг “Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати тасдиқланади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати қуйидагича:
- болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
- чин етимлар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- 1941 — 1945 йиллардаги урушдан ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
- ёлғиз яшовчи ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган пенсияга чиққан шахслар;
- Чернобил АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
- байналмилалчи-жангчилар;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гинекологик касалликлари мавжуд ҳамда патологияли ҳомиладор аёллар;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича эндокрин касалликларга чалинган беморлар;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича тери касалликлари ва жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича сил касаллигига чалинган шахслар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича онкология касалликларига чалинган шахслар.
Мавзуга оид
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026