Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд аэропорти 10 декабрдан авиақатновлар учун очилади
Самарқанд халқаро аэропорти 10 декабрдан бошлаб халқаро ва маҳаллий авиақатновлар учун очилади. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, айни пайтда янги аэродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланган. Унинг таркибида узунлиги 3 105 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, янги қайрилиб олиш йўлаклари ва 24 та самолёт сиғадиган перрон мавжуд.
Шунингдек, аэродром мажмуасида ICAO’нинг иккинчи тоифасига мос келадиган замонавий энергия тежовчи ёруғлик чироқлари билан жиҳозланган қўниш тизими ўрнатилган.
Қайд этилишича, аэровокзал мажмуаси қурилиши давом этмоқда.
Аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилиши маълум қилинганди. Кейинчалик бу муддат 15 декабргача узайтирилган эди. Шу муносабат билан Самарқанд халқаро аэропортининг авиақатновлари вақтинча Навоий, Бухоро, Қарши халқаро аэропортларига йўналтирилди.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026