Ўзбекистон | 15:49 / 09.12.2021
3834
1 дақиқада ўқилади

Термизда светофорда турган Spark машинасида ёнғин чиқди

Термиз шаҳрида светофорда тўхтаб турган Spark машинасининг мотор қисми ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Сурхондарё ЙПХ

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 декабр куни соат тахминан 10:15 ларда Термиз шаҳри Тупроққўрғон маҳалласи И. Каримов кўчасида жойлашган чорраҳада светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Spark машинасида ёнғин юз берган.

1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган Spark машинасининг мотор қисмида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса жойига зудлик билан ЙПХ ҳамда Термиз шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш бўлинмаси қисми ходимлари етиб келишган.

Ёнғин оқибатида Spark машинаси жиддий зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ФВБ Термиз шаҳар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид