Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 4 000та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади
Президентнинг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 4 000 та квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва ушбу ишлар бўйича буюртмачи этиб “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2022 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун кўп қаватли уй-жойлар қуришнинг асосий параметрларини ҳамда қуриш учун ажратиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини тасдиқлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тошкент шаҳрида камида 5 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида 2 тадан ипотека хизматларини кўрсатиш марказларини ташкил қилади.
Ушбу марказларда уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредитларнинг шартлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини; субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни бериш, уй-жой олди-сотдиси ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:36 / 05.07.2026
Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
11:58 / 01.07.2026
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
11:36 / 23.06.2026