Ўзбекистон | 19:23 / 12.12.2021
20828
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 8та транспорт иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда автобус бошқарувни йўқотиши оқибатида 8та транспорт иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 12 декабрь куни 8 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар беришича, шу куни соат 15:00 да туманнинг Дўмбиробод чорраҳасида 70-сон маршрут бўйича ҳаракатланувчи Isuzu автобуси ҳайдовчиси ҳаракат пайтида бошқарувни йўқотган. Оқибатда Labo, Spark, иккита Nexia-3, иккита Matiz ва Lacetti автомобиллари тўқнашувига сабабчи бўлган.

ЙТҲ оқибатида автобус йўловчиси ва Labo ҳайдовчиси тан жароҳатлари олган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Название

 Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг аниқлик киритишича, ЙТҲ иштирокчилари қуйидагилар бўлган:

1) ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус;
2) ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган В.Т. бошқарувидаги Labo русумли;
3) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Spark русумли;
4) ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган М.Ж. бошқарувидаги Nexia-3 русумли;
5) ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган О.С. бошқарувидаги Matiz русумли;
6) ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.Б. бошқарувидаги Matiz русумли;
7) ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги Lacetti русумли;
8) ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Nexia русумли автомобил. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид