20:00 / 13.12.2021
11213

ISHONCH дўконлар тармоғининг янги филиали Гурланда очилди!

Фото: ISHONCH дўконлар тармоғи

ISHONCH дўконлар тармоғи жадал ривожланиб, олға ҳаракатланмоқда. Жорий ойда компания яна бир филиалини очди ва энди ISHONCH дўконлар тармоғида 43 та филиал мавжуд.

Компаниянинг ўзига хослиги шундаки, дўконларнинг очилиши кўп ҳолларда туманларда амалга оширилади. Бу сафар Хоразм вилоятининг Гурлан туманида дўкон очилди. Бу Хоразм вилоятидаги биринчи филиал эмас, аввал Урганч ва Хива шаҳарларида ҳам филиаллар очилган.

Компания тарихи Фарғона водийси ҳудудида маиший техника сотиладиган бир дўкондан бошланган. У аста-секин бир неча ходим билан ривожланган ва ҳозирда ISHONCH дўконлар тармоғида юқори малакали ходимлар ишлайди, улар доим ўқиб-ўрганадилар ва уларнинг сони 3000 кишини ташкил этади. Бундан ташқари, товарлар ассортименти кенгайиб, аҳоли учун керакли маҳсулотлар расталардан жой эгаллаган. Бугунги кунда ҳар бир филиалда уй учун 7000 турдаги товарлар мавжуд: маиший техника, мебеллар, қурилиш материаллари, спорт товарлари, мусиқа асбоблари, болалар товарлари ва бошқалар.

Дўконлар Европа стандартларига мос дизайнда жиҳозланган, товарларни кўриш учун қулай пештахталар мавжуд ва дўстона ходимлар ўз ишларини энг юқори даражада бажарадилар. Ҳар бир ходим ўз лавозим вазифалари бўйича махсус ўқитилади, бу эса компаниянинг хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам беради. 

Иқтидорли мутахассислар мартабасини ошириши учун яхши имкониятлар тақдим этилади. Янги филиалларнинг очилиши мамлакатимиз туманларида ишга жойлашиш муаммосини ҳал этади, бу эса ўз навбатида аҳоли турмуш даражасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 

ISHONCH — бу аҳолининг хонадонларида қулайлик яратишнинг ҳақиқий афзаллигидир. Зеро, ҳар қандай маҳсулотни муддатли тўлов асосида олиш ва шунчаки паспорт билан (бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслар) 15 дақиқа ичида шартнома тузиш мумкин. Фойдали акциялар, бонуслар, бепул етказиб бериш ва ўрнатиш, 30 кун ичида маҳсулотни қайтариш — ISHONCH дўконлар тармоғидан маҳсулот сотиб олишдаги мижозлар фойдасини янада оширади. Компанияда маҳсулот ёки хизмат ҳақида батафсил маълумот бериш учун мижозларга маслаҳат бериш бўлимлари фаолият юритади, хоҳловчилар қўнғироқ қилиб ёки ёзиб, саволларини беришлари мумкин.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:

Telegram: t.me/ishonchsavdo

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: fb.com/ishonchsavdouz

YouTube: www.youtube.com/c/Ishonchsavdo

Бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар: t.me/hrfmishonch

Реклама ҳуқуқи асосида

Top