Иқтисодиёт | 18:56 / 16.12.2021
40464
2 дақиқада ўқилади

Қўйлиқ деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо бозори раҳбарлари ўзгарди

Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ раҳбарияти ўзгарди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Қўйлиқ деҳқон бозорига 2021 йил бошидан буён раҳбарлик қилиб келган Анвар Акбарович Қувондиқов лавозимини тарк этган ва унинг ўрнини Миркомил Мирюсупович Қўчқоров эгаллаган.

Миркомил Қўчқоров шу кунга қадар Тошкентдаги «Чилонзор деҳқон бозори» МЧЖ раҳбари бўлган.

Шунингдек, ушбу бозорга туташ бўлган Қўйлиқ улгуржи савдо мажмуасига Отабек Равшанович Жуманов янги раҳбар этиб тайинланган.

У шу вақтгача «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ раҳбари эди.

7 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг Қўйлиқ деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилиши ҳақидаги қарори эълон қилинди.

14 декабрь куни Қўйлиқ деҳқон бозори маъмурияти вакили Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида ҳеч қандай расмий топшириқ берилмаганини айтди. Кўп ўтмай бозор жойлашган Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзиёев буни рад этиб, бозор босқичма-босқич кўчирилишини маълум қилди.

Мавзуга оид