Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда табиий арчаларни кесиб янги йил арчаси ясашди
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри Алишер Навоий кўчасига ўрнатилаётган янги йил арчаси учун ўсиб турган арчаларнинг шохлари кесиб олинаётгани ва бу билан табиатга зарар етказилаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Алишер Навоий кўчасида янги йил арчасини тайёрлаш учун ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шу атрофдаги Элдор навли қарағайнинг ён шохлари кесиб олинган.
Ҳолат юзасидан бошқарма масъул ходимларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига биноан жарима жазоси тайинланган.
«Шунингдек, давлат инспекторлари томонидан масъуллар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантирилганини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, МЖтКнинг ушбу моддасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда мансабдор шахсларга БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган.
Мавзуга оид
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026