Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ фуқароларига Украинага бормаслик тавсия қилинди
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ўз маъмуриятига Россиянинг Украинага эҳтимолий бостириб киришининг олдини олиш учун “4 ҳафталик” муҳлат бергани тўғрисида хабар қилинганди.
АҚШ давлат департаменти COVID-19 пандемияси ҳамда Россия томонидан таҳдидлар ўсиб бораётгани сабабли америкаликларга Украинага сафар қилмасликни тавсия этди.
“Давлат департаменти америкалик фуқароларга COVID-19 пандемияси ҳамда Россия томонидан таҳдидлар ўсиб бораётгани сабабли Украинага сафар қилиш режасини кўриб чиқишни тавсия этади”, – дейилади давлат департаменти тавсиясида.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ўз маъмуриятига Россиянинг Украинага эҳтимолий бостириб киришининг олдини олиш учун “4 ҳафталик” муҳлат бергани тўғрисида хабар қилинганди.
Охирги ҳафталар давомида Украина ва ғарб оммавий ахборот воситаларида Россия Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабарлар урчиди. Хусусан, Bloomberg ахборот агентлиги манбаларга таяниб, АҚШ разведкаси Россия 2022 йил бошида Украинага бостириб кириши мумкин, деб ҳисоблаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026