Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат» Mercedes автобусида нима сабабдан ёнғин чиққанини маълум қилди
Фото: Telegram / Tashkent_Land
20 декабрь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида 125-йўналишда қатнайдиган автобусда ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. «Тошшаҳартрансхизмат» содир бўлган ҳолат бўйича маълумот бериб, ҳозирда хизмат текшируви олиб борилаётганини билдирди.
Маълум қилинишича, ёнғин юзага келган Mercedes-Benz автобуси 2009 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 836 037 километр, сўнгги сервис хизматидан кейин эса 7621 километр масофани босиб ўтган.
Дастлабки маълумотга кўра, автобуснинг двигатель қисмидаги юқори босимли шланг ёрилиши оқибатида коллекторга мой оқиб, кучли туташ содир бўлган. Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида автобус ва йўловчиларга зарар етмаган.
Таъкидланишича, «18-Автобус саройи» МЧЖ мутасадди ходимлари томонидан автобус 2021 йилнинг 21 декабрь куни таъмирланиб, йўналишга чиқариш мўлжалланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 47-йўналишда қатнайдиган автобусда ёнғин чиққанди.
Мавзуга оид
09:52
Яшнободда кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди
09:11
Олмазор туманида “Газел” автомобили ёниб кетди
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
22:01 / 02.02.2026