Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда “омикрон” штамми билан боғлиқ дастлабки ўлим қайд этилди
АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказининг билдиришича, мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларнинг 73,2 фоизи “омикрон” штаммига тўғри келмоқда.
АҚШда “омикрон”штамми билан боғлиқ илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Техас штати соғлиқни сақлаш органларига таяниб ABC телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу АҚШда “омикрон” штаммини юқтириш оқибатида юз берган биринчи ўлимдир.
Телеканал маълумотига кўра, вафот этган шахс 50 ёшлардаги эркак бўлиб, унинг коронавирусдан ташқари, соғлиғи билан боғлиқ бошқа муаммолари бўлган.
АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказининг билдиришича, мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларнинг 73,2 фоизи “омикрон” штаммига тўғри келмоқда. Бир ҳафта аввал бу кўрсаткич 12,6 фоизни ташкил этаётганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026