Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон “ер-ер” синфидаги янги ракетани синовдан ўтказди
Ҳиндистон “ер-ер” синфидаги янги авлоддаги ракета Pralay’нинг синовини ўтказди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Синовлар Ҳиндистоннинг мудофаа соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар ташкилоти (DRDO) томонидан 22 декабрда Абдул-Калам оролидан амалга оширилган. Ракета белгиланган траектория бўйлаб учиб, нишонни аниқ мўлжалга олган.
Маълумотларга кўра, Pralay ракетаси 150 кмдан 500 кмгача таъсир доирасига эга бўлиб, мобил қурилмадан отилиши мумкин.
Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх DRDO’ни ракетанинг муваффақиятли синовлари билан табриклаган ва ташкилотга миннатдорлик билдирган. Ўз навбатида, DRDO раҳбари Ратиш Редди янги авлоддаги ракета “Ҳиндистон қуролли кучларини янада мустаҳкамлашга зарур туртки беришини” айтган.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
08:36 / 02.07.2026