Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ экспертлари болаларни коронавирусга қарши оммавий равишда эмламасликни тавсия қилди
Ўтган ҳафтада ЕИнинг қатор мамлакатлари 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлаганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлар стратегик маслаҳат гуруҳи болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши оммавий равишда эмлашдан огоҳлантирди.
«Ҳозирда ЖССТ болалар ва ўсмирларни оммавий эмлашни тавсия қилмайди, чунки бу ёш гуруҳида жиддий касалланишлар улуши паст ва барча мамлакатларда оғир касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлар тўлиқ қамраб олинмаган»,— дейилади ЖССТ баёнотида.
Экспертларнинг сўзларига кўра, коронавирусдан ўлим ҳолатларини хатар даражаси паст бўлган гуруҳларни, яъни вояга етмаганларни эмлаш билан эмас, юқори хатар гуруҳидагиларни қайта эмлаш билан камайтириш мумкин.
Ўтган ҳафтада ЕИнинг қатор мамлакатлари, жумладан, Греция, Италия, Испания ва Венгрия 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлагани хабар қилинганди.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус келаётган 2022 йилда коронавирус пандемияси тугаши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026