Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожик-қирғиз чегарасида отишма юз бергани хабар қилинди
22 декабр куни Овчи-Калач қишлоғи ва Лайлак райони чегараси ҳудудида ҳам отишма юз бергани қайд этилган.
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма юз берди. Бу ҳақда Исфара шаҳри мэри Зубайдулло Шомадовга таяниб Sputnik Тожикистон хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, Чоркўҳ аҳоли масканида яшовчи фуқаронинг уйи Қирғизистон томондан ўққа тутилган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
22 декабр куни Овчи-Калач қишлоғи ва Лайлак райони чегараси ҳудудида ҳам отишма юз бергани қайд этилган.
Ўтган ҳафтада Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Қирғизистон билан чегарада жойлашган Сомониён қишлоғида можаро юз берганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрелида тожик-қирғиз чегарасида юз берган қуролли тўқнашувлар давомида ҳар икки томондан 55 киши ҳалок бўлган, 300га яқин киши тан жароҳати олганди.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026