«Генплан» ўз йўлига, ҳозир дунёда «Қулайлик индекси» деган нарсалар бор...» – Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар бош режаси ҳақида
24 декабрь куни пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда маҳаллий кенгаш депутати Отабек Жонбоев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан шаҳарда кўплаб қурилиш ишлари олиб борилаётгани, лекин шаҳарнинг бош режаси (Генплан) бўлмаса ижтимоий объектлар қурилиши қандай режа қилиниши ҳақида сўради.
«Албатта, «генплан» йўқ деб айтолмаймиз. Эски «Генплан»га асосланиб ишлаймиз, янгисини ҳам қиляпмиз… Лекин ҳозир дунёда шундай нарсалар борки, «Қулайлик индекси» дейилади. Одамларнинг яшаш шароитларини қулайлаштириш. Яъни қаерга нималар қуриш кераклиги. Биз ҳозир ўзимизга шу «Қулайлик индекси»ни юкладик», деди ҳоким.
Шундан сўнг у Тошкент шаҳри учун тузилган «Қулайлик индекси» дастури асосида парклар, мактаб бўйича муаммолар қайси ҳудудларда борлиги, савдо нуқталари қайси ҳудудларида кўплиги ёки етишмовчилиги ҳақида гапирди.
«Агар бу қизилларни (ижтимоий объектлар етишмайдиган ҳудудларни) яшиллаштиришга олиб келадиган бўлсак, одамларда ўз-ўзидан яшаш қулайлашади. Марказлашади ва ҳамма томонлама қулайлашади. Бундан кейин ҳамма қилаётган ишларимиз…
«Генплан» ўз йўлига, лекин буниям «генплан»га боғлиқлик жойи бор»,- дея шаҳар ҳокимининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Ортиқхўжаевга кўра, «Қулайлик индекси» инсонлар қулай бўлиши учун шаҳарда қандай объектлар қаерга қурилиши кераклигини кўрсатиб беради ва Тошкент Шаҳар бош режасининг асосларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 702-сонли қарори билан Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқланиши 2022 йил охиригача сурилган эди. Лойиҳани тайёрлаш учун муддат бунгача ҳам бир неча бор ортга сурилган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Hayot Bank Тошкентда янги банк хизматлари марказини очди
Ўзбекистон | 14:59
-
Сулҳга “ижобий” жавоб берган Ҳамас, Европага бож қўллаган Хитой ва «Катта ажойиб» қонунни имзолаган Трамп – кун дайжести
Жаҳон | 14:59
-
Ўзбекистон ва Покиcтон ёмғир сувини йиғиш бўйича тажриба алмашади
Ўзбекистон | 14:42
-
Украина собиқ мудофаа вазири Резниковнинг уйида тинтув ўтказилди
Жаҳон | 14:30
Мавзуга оид

14:55 / 26.12.2024
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди

17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида

12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди

20:45 / 09.10.2024