Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғонда тадбиркордан 2 000 доллар пора олган халқ таълими бўлими мутахассиси ушланди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари пора олган халқ таълими бўлими мутахассиси ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси А.Ш. “L.S.” МЧЖ томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган 300 миллион сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилгани ҳақидаги далолатномани ХТБ мудирига тасдиқлатиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
08:33 / 25.06.2026
Электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора олаётганда ушланди
18:32 / 23.06.2026