Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида кўп миқдорда пиротехника воситалари олиб кетаётган шахслар ушланди
Самарқанд вилоятида ўтказилган рейд тадбирларида кўп миқдорда пиротехника воситалари олиб кетаётган шахслар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ 4-отряди ходимлари томонидан Иштихон туманида ўтказилган рейдда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлнинг қўлидаги қоп кўздан кечирилганда унда 50 та қутида 3000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, жорий йил 23 декабр куни соат 22:20 “Юқори нуқта” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, ЙҲХБ 1-отряди ходимлари томонидан “Лаcетти” машинаси тўхтатилган. Машинани текшириш давомида унда кўп миқдорда пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026