Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни 60 ёшлик юбилейи билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Илҳом Алиевни 60 ёшлик юбилейи билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар Озарбойжон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Етакчилар Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқди.
Савдо-иқтисодий алоқалар ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани қайд этилди. Шу ойда Боку шаҳрида саноат кўргазмаси ва ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Икки томонлама маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувлар давом этмоқда.
Давлат раҳбарлари устувор тармоқ ва йўналишларда, шу жумладан машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни жадал илгари суриш муҳим эканини қайд этди.
Минтақавий сиёсат ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026