Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроилни огоҳлантириш сифатида баллистик ракеталар синовини ўтказди
Фото: payvand.com
Эрон армияси 5 кунлик машғулотлар сўнгида бир нечта баллистик ракета учирди. Армия бош қўмондони Муҳаммад Бокирийнинг таъкидлашича, ушбу синовлар Исроилга огоҳлантириш ҳисобланади. У Теҳрон “Эронга ҳужум қилишга жазм қиладиган мамлакатни йўқ қилиш” учун юзлаб ракеталарга эгалигини қўшимча қилган.
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси бошлиғи Ҳусайн Саломий ҳам Эронда ўтган ҳарбий машғулотлар “Исроил вакилларига жиддий огоҳлантириш” эканини айтган. “Агар улар кичик хатога йўл қўйишса ҳам, биз уларнинг қўлини чопиб ташлаймиз”, деб айтган Саломий.
Эронда “Буюк пайғамбар” деб номланган ҳарбий машғулотлар 20 декабрда Форс кўрфазига чиқишга эга учта вилоят – Бушер, Ҳурмозгон ва Ҳузистонда бошланганди. Машғулотлар Венада Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ядровий келишув бўйича музокаралар ўтаётган вақтда ўтказилган.
Британия ҳукумати Эроннинг баллистик ракеталар синовини кескин қоралаган. Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида баллистик ракеталар минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид экани, уларнинг қўлланиши эса БМТнинг Эронга ядровий жанговар каллакларни таший оладиган баллистик ракеталар билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларни тақиқловчи резолюциянинг бузилиши ҳисобланиши айтилган.
Мавзуга оид
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
20:31 / 22.11.2025