Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фараҳбахш, аммо умри қисқа – қорли Тошкентдан фоторепортаж
Бутун дунёга таъсир қилаётган иқлим ўзгаришлари Ўзбекистонда ҳам ўз сўзини айтмоқда. Юртимизга қиш кириб келганига бир ой ўтган бўлса-да, доимий равишда қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда. Куз охирида кузатилган чанг бўронлари ҳам аҳвол нақадар ёмонлашаётганини кўрсатиб қўйди.
Мутахассислар аслида сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда қиш деярли бўлмагани, Марказий Осиёдаги ҳарорат кўп йиллик иқлимий меъёрлардан 2 даражага исиганини таъкидламоқда. Глобал миқёсдаги ҳарорат кўтарилиши давом этмоқда…
Дам олиш куни пойтахт ва республиканинг қатор ҳудудларида ёғган қор, бу хавотирларни бироз бўлса-да ортга сурди.
Хусусан, Тошкентда эрталаб ёға бошлаган қор йириклашиб - лайлакқорга айланди ва кўп ўтмай бутун шаҳарни оқлик қоплади.
Kun.uz мухбири ҳали қорлари эриб улгурмаган Тошкентдан фоторепортаж тақдим қилди.







Дарахтлар ва айрим бинолар устида қор қолган бўлса-да, бир кун ўтиб ер юзини қоплаган қорлар эриб улгурган.
















«Ўзгидромет» хабарига кўра, энди Ўзбекистонда йил охиригача ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ бўлади.
Суратлар муаллифи Фаррух Абсаттаров
Мавзуга оид
14:30 / 23.12.2025
Тошкентда автобус йўналишларидан бирининг қатнови қисқартирилади
12:35 / 20.12.2025
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025