Ўзбекистон | 07:33 / 27.12.2021
5255
2 дақиқада ўқилади

Нотариуслар томонидан айрим турдаги нотариал ҳаракатлар масофадан туриб амалга оширилади

Фото: notariat.ru

«Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидагилар белгиланмоқда:

  • биринчидан, нотариуслар томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда видео-конференц-алоқа орқали нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда;
  • иккинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг нотариал идорага келмасдан, масофадан туриб мурожаат қилиши, навбатга ёзилиши ва айрим турдаги нотариал хизматлардан онлайн фойдаланиш тартиби белгиланмоқда;
  • учинчидан, нотариусга ҳужжатларни тақдим этиш ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда ортиқча бюрократия ва сансоларлик ҳолатлари олдини олиш бўйича қоидалар киритилмоқда;
  • тўртинчидан, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши билан жисмоний ва юридик шахслар учун нотариал хизматлардан фойдаланиш юзасидан шаффоф тизим яратилади.

Шунингдек, нотариуслар томонидан айрим турдаги нотариал ҳаракатларни масофадан туриб, онлайн амалга оширишнинг аниқ тартиб-таомиллари белгилаб берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид