Фан-техника | 23:25 / 27.12.2021
98996
1 дақиқада ўқилади

Telegram ишида узилишлар кузатилди

Фойдаланувчиларнинг 44 фоизи илова ишида муаммолар пайдо бўлгани, 38 фоизи хабар жўнатиб бўлмаётгани ва 18 фоизи серверга уланишнинг имкони йўқлигини билдирган.

Фото: theverge.com

Telegram фойдаланувчилари мессенжер ишидаги узилишлардан шикоят қилди. Бу ҳақда Downdetector сайтида маълум қилинди.

Узилишлар Тошкент вақти билан соат 22:05 дан сўнг бошланди. Фойдаланувчиларнинг 44 фоизи илова ишида муаммолар пайдо бўлгани, 38 фоизи хабар жўнатиб бўлмаётгани ва 18 фоизи серверга уланишнинг имкони йўқлигини билдирган.

Мессенжер фаолиятидаги узилишлар ҳақида Россия, Украина, Ўзбекистондаги фойдаланувчилар маълум қилган.

Шунингдек, Беларусь ва Польшада ҳам мессенжер ишида носозликлар кузатилгани айтилмоқда.

Telegram қўллаб-қувватлаш маркази вакили Давронбек Рустамов жамоа мазкур камчиликларни бартараф этиш устида ишлаётганини билдириб, фойдаланувчиларга @TeleUz проксисидан фойдаланиб туришни тавсия қилган.

Мавзуга оид