Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда автобусда ЙТҲга учраган Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга олиб келинди – Ташқи ишлар вазирлиги
Фото: Zakon.kz
Қозоғистонда бўлган ЙТҲда жабрланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига таяниб, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёнот берди.
«Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси 2021 йил 27 декабрь куни Олмаота–Бишкек (Олмаота вилояти, Қозоғистон Республикаси) автойўлида 33 киши, шу жумладан, мамлакатимиз фуқароларини олиб кетаётган автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган ахборотни тасдиқлади.
Олинган маълумотларга кўра, жабрланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган», – дейилади ТИВ баёнотида.
Шунингдек, воқеа жойига автобус ташкил этилиб, Ўзбекистон фуқаролари Олмаота–Тошкент йўналиши бўйлаб мамлакатга қайтариб олиб келинган.
Эслатиб ўтамиз, бугун 28 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида ўзбекистонликлар билан тўла автобус Mercedes-Benz E-Class русумли автомашина билан тўқнашиб, енгил машина устига ағдарилгани хабар берилган эди.
Маҳаллий нашрларга кўра, ҳодиса Олмаота–Бишкек автомобиль йўлининг 105-километрида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва яна уч киши шифохонага ётқизилган. Бахтсиз ҳодисага йўллар муз билан қоплангани сабаб сифатида кўрсатилган.
Мавзуга оид
23:31 / 16.01.2026
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг ўғли Адам оғир «авария»га учрагани айтилди
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
10:48 / 15.01.2026
Юнусобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
21:52 / 14.01.2026