Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт воситасининг давлат рақамига ниқоб таққан ҳайдовчи, икки автомобил орасига суқилган машина ва бошқалар – Kun.uz объективида
Kun.uz мухбири Толиб Раҳматов автомашинасини камера билан жиҳозлаган ҳолда Тошкентдан Самарқандга ҳаракатланиб, йўлларда ўзи дуч келган айрим ҳолатларни қайд этиб борди.
Кўрсатувда 2-3 км манзилга тезроқ бориш илинжида автомобилининг “тумшуғини тиққан”, узоқ йўлга кетаётгани боис йўллардаги радарларнинг “кўзини шамғалат” қилиш ниятида давлат рақамига ниқоб таққан ва бошқа ҳайдовчиларнинг хурмача қилиқлари акс этган.
Кўрсатувдан мақсад – кимнидир фош қилиш эмас, аксинча йўл ҳаракатининг асосий иштирокчилари бўлмиш ҳайдовчиларга ойна тутишдир.
Kun.uz йўллардаги ҳаракат хавфсизлигига оид туркум материаллар тайёрлашда давом этади. Албатта, анонимлик, қолаверса, қоидабузар ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситалари давлат рақамлари ошкор қилинмайди.
Мавзуга оид
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
09:00 / 26.04.2026
Энерготарифлар бўйича мавҳумлик ва бюджети кесилган футбол — ҳафта дайжести
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
19:00 / 16.04.2026