Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия уч йиллик тақиқдан сўнг Boeing 737 MAX самолётлари парвозига рухсат берди
2018 йил октябрда Lion Air, 2019 йил 11 мартда Ethiopian Airlines авиакомпаниясига қарашли Boeing 737 MAX самолётлари ҳалокати оқибатида 336 киши қурбон бўлган.
Фото: Reuters
Индонезия транспорт вазирлиги уч йил илгари Lion Air авиакомпаниясига қарашли лайнер ҳалокатидан сўнг Boeing 737 MAX самолётлари парвозига қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Lion Air авиакомпанияси самолёти 2018 йил 29 октябрда ҳавога кўтарилганидан бир оз ўтгач қулаб тушган, 189 киши ҳалок бўлганди.
2019 йил 11 мартда эса Ethiopian Airlines компаниясига қарашли худди шу моделдаги самолёт қулаганди. Иккала ҳалокат оқибатида 336 киши қурбон бўлган.
Шундан сўнг бутун дунёда 737 MAX самолётларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганди.
Индонезиянинг энг йирик Garuda авиаташувчиси ўз паркига 737 MAX самолётларини олмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026