Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароларини Германияга ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Германиянинг «OPASCA GmbH» компанияси вакиллари билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Онлайн-тадбирда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, хусусан, касб ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистонликларни Германияда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда «OPASCA GmbH» компанияси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Германияга ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди.
Мазкур шартнома доирасида фуқароларни тиббиёт соҳасининг ҳамширалик йўналиши бўйича ишга юбориш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
18:52 / 21.04.2026
Россия Қозоғистон нефтини Европага етказиб беришни тўхтатади
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
10:13 / 08.04.2026