16:58 / 31.12.2021
9668

ISHONCH дўконлар тармоғи ўзининг 50-филиалини очиб, йил якуни сарҳисобини эълон қилди

ISHONCH — бу муддатли тўлов асосида маиший техника ва уй учун керакли буюмларнинг дўконлар тармоғидир. Тармоқнинг биринчи дўкони 2010 йилда Фарғона вилоятида очилган. Айни вақтда 11 та ҳудудда жойлашган филиалларнинг умумий сони юбилей рақам — 50 тага етди.

Фото: ISHONCH

ISHONCH дўконлар тармоғида сиз 7 000 хилдан ортиқ маҳсулотларни топасиз. Улар орасида: катта ва кичик маиший техникалар, смартфонлар, планшетлар, ноутбуклар, офис мебеллари, уй ва боғ учун маҳсулотлар, спорт товарлари, мусиқий асбоблар, автомобилга аксессуарлар, болалар учун товарлар ва бошқа яна кўплаб маҳсулотлар мавжуд.

Фото: ISHONCH

2021 йил давомида ISHONCH дўконлар тармоғи:

•   10 та вилоятда 22 та филиалларини очди;

•   Филиаллар сони юбилей 50 тага етди;

•   1100 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилди;

• Умумий ходимлар сони 3300 нафардан ортди;

• Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси томонидан ўтказилган танловда истеъмолчилар танловига кўра Йил бренди мукофотига сазовор бўлди.

• Тошкент реклама фестивалида 5 та номинация бўйича иштирок этиб, истеъмолчилар танловига кўра 5 та олтин, экспертлар танловига кўра 2 та бронза мукофотини қўлга киритди.

• Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси томонидан Минтақавий ноозиқ-овқат товарлари ритейли етакчиси мақоми берилди.

• EMBRAS 2021 халқаро танловида 2 та йўналишда совриндор бўлди.

Фото: ISHONCH

Компания қисқа вақт ичида аҳоли орзу ва истакларини ҳақиқатга айлантириш, уларга эришиш учун имконият яратган ҳолда, аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришни ўзига энг олий мақсад қилиб белгилаб олган ҳамда ушбу мақсад сари олға илдам қадам ташлаб бормоқда.

Фото: ISHONCH

ISHONCH дўконлар тармоғи 2022 йилда 20га яқин яна янги филиалларни очиб, 600 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратишни режалаштирган. Шу билан бирга, турли шаҳар ва туманларнинг аҳолиси нафақат қулай ҳаёт учун кўпроқ имкониятларга эга бўладилар, ушбу ҳудуддаги кўплаб ёшларнинг бандлиги ҳам таъминланади.

Фото: ISHONCH
Top