Жаҳон | 18:40 / 31.12.2021
3026
1 дақиқада ўқилади

Туркияда коронавирусга қарши маҳаллий вакцина билан эмлаш бошланди

Эмлаш кампанияси Туркиянинг йирик шаҳар шифохоналарида бошланди. Turkovac вакцинаси Эржиес университети ва мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт институти (TUSEB) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Фото: AP

Туркияда коронавирусга қарши маҳаллий Turkovac вакцинаси билан эмлаш бошланди, деб хабар берди Reuters.

Эмлаш кампанияси Туркиянинг йирик шаҳар шифохоналарида бошланди. Turkovac вакцинаси Эржиес университети ва мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт институти (TUSEB) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа Анқара шаҳар шифохонасида учинчи бустер доза сифатида Turkovac вакцинасини қабул қилди.

Хабар қилинишича, мамлакатда Sinovac ва Pfizer/BioNTech компанияларининг 130 млн доза вакцинаси қўлланилган, аммо ушбу ҳафтада кунлик касаллик юқтириш ҳолатлари сони 30 мингдан ошган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид