Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдосида энг юқори ўринни эгаллаган 10 та давлат маълум қилинди
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга 10 та давлат тўғрисида маълумот берилди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2021 йил январь-ноябрь ҳолати бўйича Хитой етакчилик қилмоқда – 6,7 млрд, экспорт – 2,3 млрд, импорт 4,4 млрд АҚШ доллари.
Кейинги ўринлардан Россия (6,6 млрд, экспорт – 1,9 млрд, импорт 4,7 млрд АҚШ доллари) ва Қозоғистон жой олди (3,5 млрд, экспорт – 1,0 млрд, импорт 2,5 млрд АҚШ доллари).
Шунингдек, ташқи савдода энг юқори ўринни эгаллаган қолган давлатлар қуйидагича кўриниш олди:
- Туркия – 3,0 млрд, экспорт – 1,5 млрд, импорт 1,5 млрд АҚШ доллари;
- Корея – 1,7 млрд, экспорт – 46 млн, импорт 1,6 млрд АҚШ доллари;
- Қирғизистон – 852,5 млн, экспорт – 710,9 млн, импорт 141,6 млн АҚШ доллари;
- Германия – 675,4 млн, экспорт – 60,8 млн, импорт 614,6 млн АҚШ доллари;
- Туркманистон – 626,1 млн, экспорт – 175,5 млн, импорт 450,6 млн АҚШ доллари;
- Украина – 622,5 млн, экспорт – 202,6 млн, импорт 419,9 млн АҚШ доллари;
- Афғонистон – 576,7 млн, экспорт – 573,2 млн, импорт 3,5 млн АҚШ доллари.
Аввалроқ, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинганди.
2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 15,5 млрд АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, импорт 22,4 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Мавзуга оид
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026